Погба "Зенит"ни рад этди

CHERY AUTO

"Зенит" клуби Поль Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. 

Tecno

"Спорт-Экспресс" нашри хабарига кўра, "Зенит" 31 ёшли ярим ҳимоячининг агентлари билан боғланиб, яхши маош таклиф қилган. Бироқ франциялик футболчи рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ювентус" Погба билан шартномани бекор қилганди. Айни дамда футболчи эркин агент ҳисобланади. У 2023 йилнинг сентябрда антидопинг қоидаларини бузгани учун дисквалификация қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
05/03/2025 13:36
Arablar ilib ketadi