Погбани жамоадан ҳайдашмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Монако” раҳбарияти 33 ёшли ярим ҳимоячи Поль Погбага шартномани бекор қилиш нияти борлигини маълум қилди. Монегасклар футболчи билан молиявий келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда ва эҳтимол, унга 2027 йил ёзига қадар амал қиладиган меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ маошини тўлаб беришади. Бу ҳақда Nice-Matin нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “Монако” 2025 йил охиридаёқ француз футболчиси билан шартномани бекор қилмоқчи бўлган, аммо у клуб раҳбариятини сабр қилишга кўндирган.

Погба 2025 йил ёзидан буён монегасклар футболчиси ҳисобланади. Шу вақт давомида ярим ҳимоячи олтита учрашувда майдонга тушган. У бир қатор ўйинларни жароҳатлар сабаб ўтказиб юборган.

Аввалроқ Nice-Matin нашри Погба жамоанинг Англиядаги йиғини вақтида яна бир жароҳат олгани ҳақида хабар берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!