Португалиянинг янги устози Роналдуни терма жамоага чақирадими?
Португалия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Жамоани энди тажрибали мутахассис Жорже Жезуш бошқаради. У ўз лавозимини тарк этган Роберто Мартинес ўрнини эгаллади.
Роберто Мартинес жамоа жаҳон чемпионатида 1/8 финал босқичида Испанияга ютқазиб мусобақани тарк этгани ортидан, дарҳол истефога чиқишини маълум қилган эди. CentreGoals нашрининг Goal манбасига таяниб хабар беришича, Криштиану Роналду янги бош мураббий режаларида бор. Жорже Жезуш 41 ёшли ҳужумчини миллий жамоада қўллаб-қувватлашга тайёр, фақат Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунламаса, холос.
Жорже Жезуш Криштиану Роналду учун бегона мураббий эмас. Улар Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида бирга ишлаган, ўтган мавсумда жамоага мамлакат чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берган эди.

Фикрлар