Поттер: "Айни дам бизга қийин"
"Челси" мураббийи Грэм Поттер "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) жамоасининг ўйин режасини тўлиқ амалга оширганини таъкидлади.
"Агар Рахим ва Пулишични йўқотганимиз ҳисобга олинса, вазиятимизни барча тушуниши керак. Бу топ-клубга қарши оғир ўйин эди. Натижага қарамай, футболчилар билан фахрланиш туйғусини ҳис қилдим.
Айни дам бизга қийин. Мухлислар бундай дамда биз билан бирга бўлиши керак. Аламли мағлубият! Футболчилар мен сўраган ҳамма нарсани қилишди. Биз юқори босимга берилиб кетдик ва рақиб учун бўш зоналар очдик. Рақибни "Манчестер Сити" эканлигини унутмаслик керак эди. Ўз даражамизда қолиш учун барча қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз", деди Поттер.
Фикрлар