Пойгачи жаримага тортилди

“Макларен” пойгачиси Оскар Пиастри Эмилия-Ромагна Гран-приси саралаш босқичидаги қоидабузарлик учун жаримага тортилди.

Ҳакамлар австралиялик пилот "Ҳаас" ҳайдовчиси Кевин Магнуссенни  саралаш вақтида тўсиб қўйган деб қарор қилишди. Оскар пойга бошида учта позицияни йўқотди.

Пиастри шанба куни иккинчи энг тез вақтни ўрнатди ва бугунги пойгани бешинчи жойдан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!