Пойтахтимизда веломарафон ўтказилди

Пойтахтимизда ҳаваскор велосипедчилар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Велосипед спорти федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур веломарафон Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Ўзбекистон кўчалари кесишган жойдан, Бешёғоч, Фурқат, Ўзбекистон кўчалари бўйлаб ҳалқа шаклида ўтказилди.
 
Умумий ҳисобда 5 километр масофани ташкил этган веломарафон 18-30, 31-45 ва 45 ёшдан юқори бўлган барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган, маҳаллалардаги ҳаваскор аҳоли вакиллари ўртасида ўтди.
 
Дўстона руҳда ўтган марафонда барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!