Превью. "Ал-Иттиҳод" - ОКМК

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 1-тур доирасида ОКМК Жиддада Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоаси меҳмони бўлади.

"Ал-Иттиҳод" жамоаси 1928-йилда ташкил топган. "Йўлбарслар" 9 карра мамлакат чемпиони, 7 карра Валиаҳд Шаҳзода кубоги, 3 карра Саудия Арабистони кубоги ва 2 карра Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби саналади.

Жамоа айни дамда ички чемпионат баҳсларида 6 ўйиндан сўнг 15 очко билан 2-ўринда кетмоқда. Ҳозирда "Ал Иттиҳод" жамоасини португалиялик Нуну Эшпириту Санту башқаради. Таркибда Карим Бензема, Н'Голо Канте, Фабиньо, Луиз Фелипе, Абдураззоқ Ҳамдалла каби номдор футболчилар тўп тепади.

"Ал Иттиҳод" — ОКМК учрашуви 18-сентябрь куни Жиддадаги "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал-Файсал" стадионида маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан эса 21:00да старт олади.

Бош ҳакам: Кимира Ҳироюки (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Нишиҳаши Исао, Такаги Такуми (Япония)
Захира ҳаками: Ҳироки Касаҳара (Япония)
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Алфадҳли (Қувайт)
Комиссар: Али Жебрил (Фаластин).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!