
Превью. "Андижон" - "Динамо"
Андижондаги ҳар бир ўйин ўзига хос футбол байрамига айланиб кетишини барча яхши билади. Жумладан, эртага бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 6-тур доирасидаги “Андижон” – “Динамо” учрашуви фонида ҳам шубҳасиз “Бобур арена” байрам қиёфасига киради.
Айни пайтда “Андижон” ва “Динамо” клублари 5 та турдан сўнг бир хил – 9 очко жамғариб мусобақа жадвалида 5 ҳамда 6-ўринларни бўлишиб туришибди.
Мазкур жамоаларнинг эртанги ўйини Ўзбекистон чемпионатидаги 45-тўқнашувга айланади. Шундан 16 тасида “Андижон”нинг қўли баланд келган бўлса, 18 та учрашувда “Динамо” устунликка эришган. 10 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 58х65 “Динамо” фойдасига.
Ўтган йили Самарқанддаги баҳсда 1:1 натижаси қайд этилган. Андижондаги “Бобур арена”да эса “Бургутлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Динамо” учрашуви 20 апрель куни “Бобур арена”да соат 17:45 да бошланади.
Комментарии