Превью. "Андижон" - "Пахтакор"

“Андижон” жамоаси 8 октябрь куни ўз майдонида “Пахтакор”га қарши учрашувга жиддий тайёрланмоқда. Табиийки, барчанинг эътибори ҳам мазкур тўқнашувга қаратилган.

Ёдингизда бўлса, биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ҳожиакбар Алижоновнинг 53-дақиқада киритган голига жамоамиздан Рубин Хебай 78-дақиқада ўзининг ажойиб зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Ҳисоб бўйича жамоаларнинг навбатдаги тўқнашуви 54-ўйинга айланади. Статистик рақамлар шуни кўрсатяптики, “Андижон” амалдаги чемпионни 5 марта мағлубиятга учратган. “Пахтакор” эса 39 та беллашувда ғолиб чиққан. Шунингдек, 9 та учрашувда дуранг натижаси кузатилган. Тўплар нисбати 36\126 “Пахтакор” фойдасига.

“Пахтакор” клуби Андижондаги “Бобур Арена”да сўнгги бор 2021 йилнинг 19 сентябрь санасида ўйнади. Ўша баҳсда Фарҳод Соҳибжоновнинг ягона голи эвазига “Андижон” қимматли ғалабани қўлга киритган. Яъни, “Андижон” – “Пахтакор” клублари иштирокидаги охирги иккита учрашувда "Бургутлар" бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!