Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Превью. "Андижон" - "Пахтакор"

"Бургутлар" ва "Шерлар" тўқнашуви олдидан.

Суперлиганинг 20-турида “Андижон” жамоаси “Бобур арена”да Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. 

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган учрашувда "Андижон" “Пахтакор” устидан 2:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

Андижонда ўтадиган навбатдаги учрашув иккала жамоанинг Ўзбекистон чемпионатидаги 58-тўқнашувига айланади.

“Андижон”да 7, “Пахтакор”да 41 ғалаба бор. Яна 9 та учрашувида дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати 42\134 “Пахтакор” фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Пахтакор" ўйини 22 август куни соат 19:00 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ