Превью. "Насаф" - "Андижон"

  • 6 августа, 15:32
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси 7 август куни сафарда “Насаф”га қарши майдонга тушишидан хабарингиз бор. 

Tecno

Шу кунга қадар жамоалар миллий чемпионатда 47 маротаба майдонда куч синашишган. “Андижон”да 7, “Насаф”да 28 та ғалаба бор. 12 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 51\99 қаршиликлар фойдасига. 

Жорий йилнинг биринчи даврасида Андижондаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Шунингдек, 27 май санасида ҳам жамоалар Ўзбекистон Суперкубогида тўқнашишган ва унда 1:0 ҳисоби қайд этилган. 

“Андижон” Суперлигада “Насаф” устидан сўнгги маротаба 2023 йили Қаршида 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Андижон” баҳси 7 август куни “Насаф” стадионида соат 20:00 да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию