
Превью. "Навбаҳор" - "Бухоро"
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тури доирасида "Навбаҳор" Наманганда "Бухоро"ни қабул қилади.
Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 60 марта ўзаро рўбарў келган. Ушбу 60 та баҳсдан 34 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 16 та учрашувда бухороликлар зафар қучишган, 10 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.
“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро баҳсларда 109 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 62 марта тўп олиб чиққан. Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларида наманганликлар 112 очкони, бухороликлар эса 58 очкони қўлга киритишган.
Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда ўз майдонларида 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Шу кунгача Наманганда бўлиб ўтган 30 та баҳснинг 23 тасида мезбонлар, 4 тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган. “Лочинлар” ўз майдонларида бўлиб ўтган ўйинларда бухороликлар дарвозасига 66 та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 22 та тўп олиб чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Бухоро” баҳси Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида 27 апрель куни соат 18:00 да старт олади.
Фикрлар