Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор"

  • 19 апрель, 07:54
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 2
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Суперлиганинг 6-тур ўйинида мухлислар ўзбекча мумтоз тўқнашув гувоҳи бўлишади. Боиси, Фарғонада икки азалий рақиб - "Нефтчи" ва "Пахтакор" беллашуви бўлиб ўтади.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 60 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 28 ғалаба, 10 дуранг ва 22 мағлубият. Рақиб дарвозасига 97 тўп киритган "Шерлар" 70 тўп ўтказиб юборишган. Фарғонадаги беллашувларнинг 16 тасида "Нефтчи" устун келган бўлса, 7 баҳсда "Пахтакор" ғалаба қозонган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. "Пахтакор" 10 бор рақибни йирик ҳисобда доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

Шунингдек, клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12 тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда "Шерлар"  муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов ва Темур Кападзе  ҳар икки жамоа таркибида гол урган ўйинчилар саналади.

"Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги тўқнашув 19 апрель, шанба куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 20:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
19/04/2025 09:07
Пахтакор хаётда НЕФТЧИ ни бир марта хам юта олмаган НЕФТЧИ ни айрим Судьялар ютган холос
&
Лочин2022
19/04/2025 17:44
Пахтакорга омад.Кандай йул билан булсахам факат галаба