Превью. "Олимпик" - "Қизилқум"

«Қизилқум» клуби 26 октябрь куни Суперлигада навбатдаги 23-тур учрашувини Тошкентда «Олимпик»га қарши ўтказади.

Мазкур қарама-қаршиликнинг ўзаро статистикасига назар солсак, ушбу жамоалар миллий чемпионатларда фақатгина уч маротаба тўқнаш келишган. Яъни, ўтган мавсумдаги икки учрашув ва биринчи даврадаги ўйин. Уларнинг 2 тасида «кончилар» зафар қучишган бўлса, яна бир баҳсда пойтахтликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати эса 3-2 “Қизилқум”нинг фойдамизга.

«Олимпик» ва «Қизилқум» жамоаларининг ўзаро учрашувлари:

1 — «Қизилқум» 0:1 «Олимпик»

2 — «Қизилқум» 2:1 «Олимпик»

3— «Олимпик» 0:1 «Қизилқум»

“Қизилқум” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!