
Превью. "Пахтакор" - "Ал-Садд"
Элит Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи охирги турида жамоамиз "Ал Садд"га қарши "Жар" стадионида майдонга тушади.
“Ал Садд”га қарши ўйинлар 2011 ва 2019 йил гуруҳ босқичига тўғри келган. Дохада мезбонлар ҳар икки ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Тошкентда 1:1 ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган.
“Пахтакор”нинг Қатарнинг 6 клубига қарши жами 20 учрашувда майдонга тушган. “Гарафа” билан энг кўп дуч келган – 7 бор. "Садд" ва "Духайл" билан тўрт мартадан, “Қатар” СК ва “Араби” билан иккитадан, "Райян" билан бир учрашув ўтказилган. Бу ўйинларда 5 ғалаба, 5 дуранг ва 10 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 26 марта ишғол қилиниб, 31 тўп ўтказиб юборилган.
"Пахтакор" ва "Ал Садд" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 февраль, душанба куни "Жар" стадионида соат 19:00да бошланади.
Қуйида ”Пахтакор” билан тўқнаш келган Қатар клублари ва натижалар акс этган.
“Ал Гарафа” - 3:0, 3:4, 2:2, 2:0, 0:1, 1:2, 0:1
“Қатар” СК - 1:0, 0:0
“Ал Садд” - 1:1, 1:2, 2:2, 1:2
“Ал Араби” - 3:1, 1:0
“Духайл” - 1:3, 2:2, 2:3, 0:3
"Райян" - 0:1.
"Пахтакор" клуби матбуот хизмати.
Фикрлар