ПСЖ – "Арсенал" ўртасидаги финалга бош ҳакам тайинланди
УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун бош ҳакамни маълум қилди.
Германиялик ҳакам Даниэль Зиберт ПСЖ ҳамда "Арсенал" ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувни бошқариб боради. Финал баҳси 30 май куни Пушкаш Аренада бўлиб ўтади.
Зибертга қанот ҳакамлари сифатида ҳамюртлари Ян Зайдель ва Рафаэль Фольтин ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам этиб швейцариялик Сандро Шерер тайинланган бўлса, захира ҳаками вазифасини испаниялик Гуадалупе Поррас Аюсо бажаради.
ВАР тизими учун жавобгарликни Германия вакили Бастиан Данкерт ўз зиммасига олади. Унга Роберт Шредер ҳамда Карлос дель Серро Гранде ассистентлик қилади.
Маълумот учун, Зиберт жорий Чемпионлар лигаси мавсумида 9 та учрашувни бошқарди. У мазкур баҳсларда 41 та сариқ, 2 та қизил карточка кўрсатган ва 1 марта пенальти белгилаган.
Шунингдек, у "Спортинг" – "Арсенал" (0:1), "Арсенал" – "Атлетико" (1:0) ҳамда "Атлетик" – ПСЖ (0:0) учрашувларида ҳам ишлаган.

Фикрлар