ПСЖ "Челси" футболчисини нишонга олди

CHERY AUTO

"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "L’Equipe" нашри маълум қилди.

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, парижликлар 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган. Лекин ҳозирча трансфер масаласида “Челси”га ҳеч қандай таклиф жўнатмаган. Ҳозирда хавбек Энцо Маресканинг истеъфосидан сўнг Лондон клубининг келажаги ҳақида ўйламоқда. 

Аргентиналик футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 85 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Маълумот учун, Фернандес жорий мавсум "аристократлар" сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!