ПСЖ Доннаруммадан норози

  • 6 декабрь, 2024, 12:37
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

ПСЖ раҳбарияти Жанлуижи Доннарумма билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокара жараёнини тўхтатди. Бу ҳақда Фабрис Хокинс хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, француз гранди италиялик посбоннинг жорий мавсумдаги ўйинидан норози. Клуб раҳбарлари фикрича, Доннарумманинг ҳозир кўрсатаётган футбол даражаси унинг юқори маошига мос келмайди.

Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи 2021 йилдан бери Париж жамоасида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 25 ёшли дарвозабон 12 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ўтказиб юборди ва икки баҳсда дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!