ПСЖ Ҳакимини ўйнатмайдиган бўлди
Кутилмаган қарор
УЕФА Чемпионлар лигаси ва Қранция чемпионатининг амалдаги ғолиби ПСЖ клуби расмий сайтида жамоа ҳимоячиси Ашраф Ҳакими бўйича маълумот эълон қилди.
Марокаш терма жамоаси аъзоси бўлган футболчига дам олиш учун вақт берилди ва у «Труа»га қарши учрашувда майдонга тушмайди.
Париж клуби маълум қилишича, Ҳакимининг вақтинча сафдан четлатилиши бош мураббий Луис Энрике ҳамда жамоанинг спорт раҳбарияти билан келишилган ҳолда қабул қилинган қарор ҳисобланади.
2026/2027 йилги мавсумда Ашраф Ҳакими «ПСЖ» таркибида 14 та ўйинда майдонга тушди. У шу вақт ичида учта гол урди ва яна учта голли пас берди.
Ҳозирча ПСЖ Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Парижликлар тўққиз турдан сўнг 20 очко жамғаришга эришди: олти ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият.

Изоҳлар (0)