ПСЖ: "Ҳар лаҳзадан завқ ол, Лео"
Франциянинг «ПСЖ» клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқлар орқали Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидан кетишига муносабат билдирди.
«Аргентина терма жамоасидаги унутилмас саҳифа якунланди. Ҳар лаҳзадан завқ ол, Лео!» – дея қайд этилган Париж клуби эълонида.
Эслатиб ўтамиз, Месси «ПСЖ» таркибида 2021 йилдан 2023 йилгача тўп сурган.
6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоаси Бенинга қарши майдонга тушди. Ушбу учрашув 39 ёшли Лионель Месси учун «альбиселесте» сафидаги хайрлашув ўйини бўлди. Ҳужумчи бу баҳсда бир гол урди ва икки марта голли узатма берди.
Месси Аргентина миллий жамоаси таркибида жами 208 ўйин ўтказиб, 126 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар