ПСЖ катта трансферни расман эълон қилди
«Монако» ярим ҳимоячиси Магнес Аклиуш расман бошқа француз клубига ўтди.
Унинг янги жамоаси сифатида ПСЖ эълон қилинди.
Париж клуби маълум қилишича, 24 ёшли футболчи билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган меҳнат шартномаси имзоланган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансфери учун 50 миллион евро атрофида тўлов амалга оширилиши кутилган эди.
Ўтган мавсумда Магнес Аклиуш Франция чемпионати доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, олти гол урди ва олти марта ҳамкасбларига голли пас йўллади.

Фикрлар