ПСЖ Каванига ўринбосар тополмаяпти
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванининг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Аммо, парижликлар бу борада “Байер” ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ва Робин Ван Перси билан шартнома имзолашдан бош тортган.

Манба тарқатган хабарга кўра, пойтахтликлар 32 ёшли Ван Персининг қария футболчи эканлиги ва Мексика вакилининг эса “доришунослар” сафида Чемпионлар Лигасида тўп сурганлигини айтишмоқда.

Нашрда келтирилишича, ПСЖ раҳбарияти шунингдек, “Интернасьонал” вакили Луан ва "Ривер Плейта” Лукас Алариолар вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Аммо қатарлик шайхлар бу футболчиларнинг Европа шароитига узоқ вақт мослашишларидан хавфсирашмоқда.