ПСЖ "Ливерпуль" юлдузини олиб кетади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Парижликларнинг янги нишонни белгилади. «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис МакАллистер фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. 

Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирган. Париж клуби МакАллистерни жамоани тарк этиши мумкин бўлган Фабиан Руисга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Алексис МакАллистер «Ливерпуль» таркибида барча мусобақалар доирасида 7 та ўйин ўтказди, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Унинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!