ПСЖ марказий баҳсда

Кеча Франция чемпионатининг 27-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Марсель" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

"Парк де Пренс" стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Мбаппе ва Каванилар ўз номларини бир мартадан таблога ёздириб қўйишга эришган бўлсалар, қолган яна бир гол "Марсель" ҳимоячси Роландуга ёзилди, автогол албатта.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: