Асосий мазмунга ўтиш

ПСЖ мухлислари олдида шарманда бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Тайёр ғалаба мағлубиятга айланиб кетди

2026/2027 йилги мавсум Франция Лига 1 чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Пари Сен-Жермен” ва “Монако” жамоалари ўртасидаги учрашув меҳмонларнинг ғалабаси якунланди.

Жамоалар Париждаги «Парк де Пренс» стадионида ўйнади. Учрашувнинг бош ҳаками Жером Бризар бўлди. Меҳмонлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

31-дақиқада ПСЖ сардори Маркиньос вингер Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан кейин гол уриб, ҳисобни очди.

58-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Флавиу Назинью дарвоза майдони ичида бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

72-дақиқада вингер Станис Идумбо россиялик Александр Головиннинг узатмасидан кейин яқин бурчакка зарба бериб, “Монако”ни олдинга олиб чиқди.

“Монако” учта турда тўплаш мумкин бўлган барча очколарни — тўққиз очкони жамғарган ҳолда Лига 1 турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Учта ўйиндан кейин икки очкога эга чемпион ПСЖ эса 12-ўринда жойлашган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ