ПСЖ ўз юлдузига таклиф берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Пари Сен-Жермен» раҳбарияти ёш ҳужумчи Дезире Дуэ билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда. Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, парижликлар 21 ёшли вингерга 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган янги битим таклиф этган. 

Янги шартнома доирасида футболчининг маоши сезиларли даражада оширилиши кутилмоқда. Хабарларга қараганда, ўйинчининг ўзи ҳам келажагини ПСЖ билан боғлашга тайёр.

Дезире Дуэ 2024 йили «Ренна» клубидан 50 миллион евро эвазига «Пари Сен-Жермен» сафига қўшилган эди. Ҳозирги амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёш француз футболчисининг трансфер қиймати 120 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Шу пайтда ПСЖ жамоаси навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўрмоқда. Якшанба куни Луис Энрике шогирдлари Лига 1 доирасида сафарда «Марсель»га қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!