Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ПСЖ "парвоз қилмоқда"

2025 йилда парижликлар 16 учрашувнинг 15 тасида ғалаба қозонган ва бир маротаба дуранг ўйнаган

ПСЖ мағлубиятсиз сериясини 22 та ўйинга етказди. 

Луис Энрике шогирдлари Франция чемпионати 24-тури доирасида "Лилль"ни 4:1 ҳисобида таслим этди. Бу уларнинг қаторасига ўнинчи ғалабаси бўлди. 

2025 йилда парижликлар 16 учрашувнинг 15 тасида ғалаба қозонган ва бир маротаба дуранг ўйнаган. Охирги мағлубият 26 ноябрь куни бўлган. Ўшандан буён 19 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этилган. 

Маълумот учун, ПСЖнинг кейинги беллашуви 5 март куни ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Ливерпуль"га қарши ўтказилади. 

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ