ПСЖ қатарликлар давридаги 42-совринини қўлга киритди
ПСЖ бош мураббий Луис Энрике қўл остида кетма-кет иккинчи бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Парижликлар бу мавсум Франция Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги, Қитъалараро кубок ва Франция чемпионатида ҳам зафар қучиб, яна бир муваффақиятли йилни ортда қолдирди.
Шу тариқа, клуб 2011/12 мавсумидан буён, яъни қатарлик сармоядорлар тасарруфига ўтганидан кейинги 42-совринини қўлга киритди.
Ушбу совринларнинг 38 таси Франция ички мусобақаларида қўлга киритилган.
Қизиқ томони шундаки, шу давр мобайнида Франциянинг бошқа барча клублари жами 15 та соврин ютишга муваффақ бўлган. Улар орасида фақат "Лилль" ва "Лион" бир мартадан кўпроқ ғолиб чиққан бўлиб, ҳар икки клуб ҳисобида иккитадан соврин мавжуд.

Фикрлар