ПСЖ қидирган ҳужумчисини топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Аякс» клуби ҳужумчиси Мика Годтс «Пари Сен-Жермен» сафига ўтишга розилик берди. Бу ҳақда спорт журналисти ва инсайдер Санти Ауна хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, бельгиялик ярим ҳимоячига ҳужумчи қанот ўйинчиси сифатида айниқса спорт директори Луиш Кампуш ва жамоа бош мураббийи Луис Энрике юқори баҳо бермоқда. Таъкидланишича, Годтснинг ҳужум чизиғида турли позицияларда ўйнай олиши қарор қабул қилишда ҳал қилувчи омил бўлган ва парижликлар раҳбариятини музокара бошлашга ишонтирган.

Аввалроқ ПСЖ Годтсни трансфер қилиш бўйича «Аякс» билан музокараларга киришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Мика Годтс «Аякс» таркибида энг кўп гол урган футболчига айланди. У Нидерландия чемпионатида 32 ўйинда 17 та гол муаллифи бўлди. Жами ўтган мавсумда бельгиялик вингер барча мусобақаларда 44 та баҳс ўтказиб, 17 та гол урди ва 15 та голли узатма амалга оширди. Годтснинг «Аякс» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!