ПСЖ янги дарвозабон топди
Аввал ундан юз ўгирган эди
TEAMtalk нашри маълумотларига кўра, япон дарвозабонинг Англия клубига ўтганидан кейинги ўйинлари "Пари Сен-Жермен" вакилларини жиддий ўйга солган.
Маълум қилинишича, 23 ёшли посбонга қизиқиш унинг Англияга йўл олишидан анча олдин пайдо бўлган. Ўша пайтда эса француз жамоаси раҳбарияти фаол музокараларга киришмасликка қарор қилган ва имкониятни Матвей Сафонов ҳамда Люка Шевальега беришни маъқул кўрган. Шу билан бирга, клуб ичида ҳар икки дарвозабон бўйича ҳам саволлар сақланиб қолган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда япон дарвозабон "Парма"ни тарк этиб, 36 миллион евро эвазига "Астон Вилла" сафини тўлдирган.

Изоҳлар (0)