ПСЖ зиддият туфайли трансфердан воз кечди

TIGGO 2 PRO

Франция футболида клублар ўртасидаги кескинлик майдондан ташқарида ҳам сақланиб қолиши одат тусига кирган.

“Пари Сен-Жермен” ашаддий рақиблардан бири “Лион” билан ўзаро зиддият туфайли кўзлаган трансферидан воз кечишига тўғри келди.

Парижликлар қатор грандлар назаорига тушган ярим ҳимоячи Райан Шеркини ўз сафига қўшиб олишни кўзлаб юрганди. Улар бу трансферни январда амалга оширмоқчи эди.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, пойтахтликлар бу трансфердан воз кечишига тўғри келган. Чунки клублар ўртасидаги совуқ муносабатлар 21 ёшли футболчини олишни қийинлаштириб юборди.

Райан Шеркининг лионликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!