ПСЖда катта можаро бошланди!

Франциянинг амалдаги чемпиони “Пари Сен-Жермен”да ички муҳит бузилган. Испаниялик бош мураббий Луис Энрике жамоанинг етакчи ўйинчилари билан чиқиша олмаяпти.

Хусусан, Франция терма жамоаси ўйинчилари Усмон Дембеле, Преснел Кимпембе ва Рандаль Коло Муани бу мутахассиснинг иш услубидан кескин норози.

L’Equipe журналисти Лоик Танзининг маълум қилишича, 2023 йилдан бери жамоанинг энг яхши ассистенти бўлиб турган Усмон Дембеле Луис Энрикенинг ўйин борасидаги ғояларини танқид қиляпти ва рақиблар унинг қарашларини олдиндан билиб оладиган даражада содда эканини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, жамоа етакчиси бўлган Дембеле бош мураббий уни Чемпионлар лигаси доирасида “Арсенал”га 0:2 ҳисобида бой берилган ўйинга жалб қилмаганини тушунмаганини айтмоқда.

Ўшанда Луис Энрике Усмоннинг машғулот ва ўйинларга бўлган муносабатини кескин танқид қилиб, уни жамоадан қисқа муддатга четлатган эди.

Кимпембе ва Коло Муани эса, испан мутахассиси уларга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётганига эътироз қилмоқда.

Кейинги пайтда Париж суперклуби хўжайинлари жамоага Зинедин Зиданни олиб келиш бўйича иш бошлагани ҳақида маълумотлар тарқатилаётган эди. Демак, бу бежиз эмас экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!