Пёнтек "Милан"дан кетишида Златанни айблади

"Герта"нинг польшалик ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек "Милан"дан кетишига Златан Ибрагимович сабаб бўлганини айтди.

“Алдамайман. Ибрагимович жамоага келгани учун "Милан"дан кетдим. Кетма-кет 5-6 учрашув захира ўриндиғида ўтиришни хоҳламадим. Агар Златан майдонга тушган бўлса, унда уни фақат замбилда ёки ўз хоҳишига кўра қолдириши мумкин эди. Ва мен ўйин амалиётига эга бўлолмадим. Бир марта Италия кубоги баҳсида майдонга чиқдим. Мен гол урдим ва самарали пас узатдим, аммо кейинги А Серия учрашувида яна захирада қолдим. Шундан сўнг бу ерда менга жой йўқлигини англадим”, - деди Пёнтек.

25 ёшли Кшиштоф “Милан” сафида 2019-2020 йилларда тўп сурди ва жами 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!