Қандай ҳолатда Бартомеу истеъфога чиқади?

  • 08 Sep 18:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ташаббускор гуруҳ "Барселона" президенти Хосеп Бартомеунинг истеъфога чиқиши учун овоз йиғмоқда, деб хабар бермоқда Mes Que Una Mocio.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, ҳозирда талаб қилинган 16500 кишидан 7500 буни ёқлаб овоз берган. Агар етарли даражада овоз тўпланса, клуб референдум ўтказади. Ушбу референдумда амалдаги “Барселона” раҳбариятининг 66 фоиздан ортиғи Бартомеунинг истеъфосига овоз берса, у ишдан кетади.

Аммо коронавирус тарқалиш хавфи туфайли катта гуруҳлар тўплана олмаслик сабабли фаолларга керакли миқдордаги овозларни тўплаш қийин бўлади. Овозларни фақат 16 сентябргача йиғиш мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!