Қатарда 7 спортчидан 7 та олтин медаль!
Ўзбек таэквондочиларининг катта муваффақияти
Ўзбекистонлик таэквондочилар Қатарда ўтказилган халқаро мусобақаларда 7 та олтин медални қўлга киритди. Жамоа сафида Хитойда ўтказилган нуфузли “Катта дубулға” мусобақасида олтин медал билан тарихга кирган Имрон Рустамов Доҳада ҳам чемпионликни нишонлади.
Қатар пойтахти Доҳада таэквондо бўйича иккита халқаро мусобақа — катталар ўртасидаги Qatar Open G1 ҳамда клублараро халқаро чемпионат бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда MUHAMMADZIYO TAEKWONDO ACADEMY жамоасининг 7 нафар спортчиси иштирок этди.
Qatar Open G1 ва клублараро халқаро чемпионат
Qatar Open G1 мусобақасида академиянинг 3 нафар спортчиси кучли халқаро рақиблар билан беллашди. Бу сафар уларга ғалаба қозониш насиб этмаган бўлса-да, спортчилар қимматли халқаро тажриба орттиришди.
Клублараро халқаро чемпионатда эса академия вакиллари ажойиб натижа қайд этди. Дунёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар билан беллашган жамоанинг барча 7 нафар аъзоси олтин медални қўлга киритиб, мусобақа ғолибига айланди. Жумладан, Г1 мусобақасида ғалаба қозона олмаган 3 нафар спортчи ҳам клублараро чемпионатда биринчи ўринни эгаллади.
Имрон Рустамов – Хитойдан Доҳагача давом этаётган ғалабалар!
Жамоанинг алоҳида эътиборга лойиқ натижаларидан бири Имрон Рустамовнинг Доҳадаги олтин медали бўлди. Хитойда ўтказилган нуфузли “Катта дубулға” мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, тарихий натижага эришган спортчимиз Қатарда ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.
Бу натижа ёш спортчининг изчил меҳнати, интилиши ва халқаро майдондаги салоҳиятини яна бир бор намоён этди.
2023 йилдан 2026 йилгача — катта ўсиш!
Академия жамоаси учун Қатар мусобақалари алоҳида аҳамиятга эга. 2023 йилда Қатарда иштирок этган жамоа 1 та кумуш ва 5 та бронза медал билан қайтган эди. Бу сафар эса спортчиларимиз 7 та олтин медални қўлга киритиб, натижаларини сезиларли даражада яхшилашди.
Мусобақада иштирок этган спортчилар
Агзамова Нурзода
Абдурашидова Маржона
Икрамов Акбар
Рустамов Имрон
Ходжаев Зикриё
Валихўжаев Муҳаммадзиё
Алимжонов Муҳаммад Исмоил
Жамоа мураббийлари
Аҳрор Асроров — академия асосчиси ва бош мураббий
Абдураҳмон Ходжабеков — катта мураббий
Зубайр Марифов — ёшлар мураббийи
Ушбу муваффақият спортчиларнинг тинимсиз меҳнати, мураббийларнинг фидойилиги ҳамда ота-оналарнинг доимий қўллаб-қувватлаши самарасидир.
MUHAMMADZIYO TAEKWONDO ACADEMY алқаро мусобақаларда эришилган натижалар орқали Ўзбекистон таэквондоси ривожига муносиб ҳисса қўшиш ва янги чемпионларни тарбиялаш йўлида давом этмоқда.

Изоҳлар (0)