Қиличбозлик. Жаҳон чемпионатини бронза медали билан бошладик!

Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли якунланди. Ўсмирлар тоифасида кечган сабля дастурида Наргиза Жаксибаева бронза медалини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз саралаш босқичи давомида Гонконг, Руминия, Япония, Буюк Британия вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда венгриялик Эмесе Домонкосга имкониятни бой бериб қўйди ва учинчи ўринни эгаллади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!