Қўл жанги усталари Тошкентда беллашмоқда

CHERY AUTO

Очилиш маросимида фаҳрий спортчилар ва устозларнинг ҳизматини муносиб рағбатлантириш, кексаларга бўлган хурмат ва уларни қадирлаш мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси мутассадилари ёши улуғ федерациянинг собиқ ҳодимлари ва мураббийларни тақдирлади.

Tecno
Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида қўл жанги спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтмоқда.
 
Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва юртимизнинг барча вилоятларидан келган 900 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда.
 
Бугун, 8 февраль куни ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтаётган мазкур чемпионатнинг танътанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

photo_2020-02-08_11-49-36

– Мусобақа иштирокчилари юқори тайёргарлик кўрганини дастлабки баҳслардан кўрдик ва ҳис қилдик. Айниқса, Наманган, Жиззах, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистондан келган спортчилар ўртасидаги рақобат кескин ва мурсасиз ўтмоқда. Чемпионатдан кўзлаётган асосий мақсадимиз терма жамоага янги номларни саралашдир, – дейди мусобақа ҳаками Ҳусан Эргашев.

Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки кунида 16-17 ёшдаги қизлар ўртасида ғолиблар номи аниқ бўлди. Ушбу баҳсларда Дилнавоз Каримова, Гулшода Турғунбоева, Севинч Қўчқорова, Мадина Мамажонова Севара Саъдуллаева олтин маделни қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!