Қозоғистонлик жангчи UFCда дебют қилади

  • 28 январь, 2020, 18:31
  • 0
  • MMA

Қозоғистонлик Шавкат Рахмонов 2019 йили UFC билан шартнома имзолагани маълум бўлган эди. Аммо унинг қачон жанг ўтказиши номаълум бўлиб турганди.

Рахмоновнинг менеджери Саят Абдурахмонов маълум қилишича, UFCнинг март ойида бўлиб ўтадиган мусобақасида қозоқ жангчиси дебют қилади.

Қўшниларимизнинг жангчисига польшалик Бартош Фабински рақиблик қилади. Фабински 2015 йилдан буён, UFCда жангларини ўтказиб келади.

Маълумот учун, Рахмонов ММАдаги фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Унинг бўлажак рақиби Фабински ҳисобида 14 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!