Рафаэль Надаль чорак финалда ўйнайди
Zohir2018
У яна йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг учинчи даврасида кортга чиқди.
“Мастерс” туркумидаги ушбу мусобақанинг учинчи давра баҳсида у грузииялик Николоз Басилашвили билан тўқнаш келди ва 6:1, 6:0 ҳисобида зафар қучди.
Энди Рафаэль "Internazionali BNL d'Italia"нинг чорак финал босқичида ҳамюрти Фернандо Вердаскога қарши кортга чиқади.


Изоҳлар (0)