Рафаэль Надаль: Рожер Федерер ҳақида қандай фикрда
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль ўзининг узоқ йилдан бери швейцариялик Рожер Федерерга қарши рақобати ҳақида гапириб ўтди.

“Биз Рожер билан кўп маротаба ўйин ўтказганмиз. Унга қарши ўйинларда мен ажойиб натижаларга эришганман. Шу сабаблила ўйинлар таҳлили бўйича устинроқман. Лекин, ҳали ҳаммаси ўзгариши мумкин. Мен Федерерни мағлуб қилсам, жуда хурсанд бўламан. У билан кортда рақибмиз, бироқ ҳаётда дўстмиз.

Мен уни 38 ўйиннинг 23тасида мағлуб қилганман. Бу эса менга катта хурсандчилик олиб келган. Мен кўп ҳам таҳлилга қарамайман. Сабаби, у ҳотиржамлик олиб келади. Бироқ менга бу нарча керка эмас”, – дейди Рафаэль Надаль.