
Рафаэль Надаль ёшларга имкон бермоқда
Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль Лондон шаҳрида ўтаётган Якуний турнирини мағлубият билан бошлади.
Рафаэль турнирдаги илк ўйинини германиялик Александр Зверевга қарши ўтказиб, якунда 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, гуруҳда А.Зверев ўз ҳисобига ғалаба ёзиб қўйган бўлса, Надаль мағлубият билан сўнгги поғонада бормоқда.
Фикрлар