Рафаэль Надальнинг кучи етмади
Ads
Херлингемда теннис бўйича кўргазмали турнирданинг биринчи кунида испаниялик Рафаэль Надаль хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқди.
 
Кескин ва муросасиз ўтган ушбу учрашувда Рафаэль кутилмаганди ҳар иккала сетда бир хил, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Япониялик Кеи Нишикори эса ўзининг биринчи баҳсини франциялик Люка Пуйга қарши ўтказиб, 7:5, 7:6 ҳисобида зафар қучди.