Рафаэль Надальнинг навбатдаги рақиби бугун аниқланади
Zohir2018
Унинг зафарли одимлари давом этмоқда
Испаниялик Рафаэль Надаль Париж шаҳрида ўтаётган "Ролан Гаррос" мусобақасининг тўртинчи даврасида ҳам муваффақиятга эришди.
Рафа мазкур босқичда аргентиналик Хуан Лондерога қарши ўйин ўтказди ва 6:2, 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Надаль Франция очиқ биринчилигининг навбатдаги босқичида япониялик Кеи Нишикори ва франциялик Бенуа Пэр учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.


Изоҳлар (0)