Рафинья «Барселона»нинг янги сардори бўлди
«Барселона» 2026/27 мавсумни бразилиялик ҳужумчи Рафинья Диасни бош сардор қилиб бошлайди.
«Барселона» янги мавсумни янги сардор билан бошлайди. Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Диас 2026/27 йилги мавсум стартида жамоанинг бош капитани этиб белгиланди.
Бу ҳақда ESPN хабар берди. Илгари Рафинья жамоада фақат тўртинчи сардор ҳисобланарди. Аммо ёзги ойларда клубда жиддий ўзгаришлар рўй берди: немис дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Нидерландиянинг «Аякс» жамоасига ижарага берилди, уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухо Англиянинг «Ливерпуль» клубига йўл олди, голландиялик яримҳимоячи Френки де Йонг эса 2026 йилги жаҳон чемпионатида оғир жароҳат олди ва қолган йил давомида майдонга туша олмайди.
«Барселона»да, Испаниянинг кўплаб клубларида бўлгани каби, сардорлик боғичи одатда жамоа таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчига топширилади. Ҳозирги пайтда Рафинья каталонияликлар сафида 177 та учрашувда майдонга тушган. У шу вақт ичида 75 та гол урган ва 59 та голли пас берган.

Изоҳлар (0)