
Рафинья: "Ўзим ҳам ёзда жамоадан кетишни ўйлаганман"
"Барселона"нинг футболчиси Рафинья ўтган ёзда Каталония клубини тарк этиш ҳақида ўйлаганини тан олди.
"Ҳар куни мен бошқа жамоага кетаётганим ҳақида янгиликлар пайдо бўларди. Ўзим ҳам "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйлаганман, чунки ўзимни яхши ҳис қилмаган эдим. Менда ҳаммаси режадагидек кечмади, ўтган мавсумни ўзимдан паст даражада ўтказдим.
Мен одамларнинг мени кетишга ундаётганини, клубга керак эмаслигимни айтаётганини кўрдим. Ҳар куни турли хил миш-мишлар тарқаларди. Аммо Америка кубогидан сўнг Ханс Флик менга қўнғироқ қилиб, бирор қарор қабул қилишдан олдин машғулотга келишимни сўради. У менга ишонганини билдирди.
Бу суҳбат менинг жамоада қолишимга асосий сабаб бўлди. Мен рафиқам билан гаплашдим ва унга шундай дедим: агар Флик футболчиларни адолатли баҳоласа, у машғулотлардаги ҳаракатларимизга қараб қарор чиқарса, у атиги бир ҳафта ичида менинг сифатларимни кўради ва бу қароридан афсусланмайди. Ўйлайманки, бу иш берди. деган эдим" - дея айтиб берди бразилиялик юлдуз.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар