Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Рафиньяни "Барса"га қўйиб юборишмади

У ўйиндан ҳам четлатилган

ФИФА қоидаларига кўра, миллий жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларида қизил карточка олган футболчи навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказиб юбориши шарт. Шу боис ҳужумчи Рафинья Сингапурга қарши беллашувда майдонга тушмайди – у Японияга қарши ўйинда майдондан четлатилгани учун дисквалификацияни ўтайди.

Матбуотда Рафинья «Барселона» сафига терма жамоа йиғинидан олдинроқ қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади. Дисквалификацияга қарамай, Бразилия терма жамоаси раҳбарияти вингерни белгиланган муддатдан олдин клуб ихтиёрига қайтаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Бразилия терма жамоаси директори Родриго Каэтано маълумот бергани ҳақида The Touchline нашри хабар тарқатди.

Бразилия терма жамоаси Сингапурга қарши учрашувни 17 ноябрь куни ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ