Рафиньяни катта сумма билан "Барса"дан олиб кетишади
Европа матбуоти хабар беришича, Англиянинг амалдаги чемпиони «Арсенал» Испания чемпиони «Барселона» вингери Рафиньяни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Маълумотларга кўра, Англия клуби бразилиялик футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
«Арсенал» Рафинья учун тахминан 68 миллион фунт атрофида таклиф беришга тайёр экани айтилмоқда. Ҳозирча футболчининг «Барселона» билан тузган шартномаси яна икки мавсум амал қилади.
Рафинья учун Англия чемпионати янгилик эмас. У аввал «Лидс» таркибида АПЛда тўп сурган ва ўша ерда ўзини кўрсата олган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, ҳозирда «Барселона» вингерининг бозор қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар