Раҳмонов: “Кейинги жангим...”
Мағлубиятсиз серия қайд этаётган қозоғистонлик ярим ўрта вазн(77,1 кг) тоифасидаги жангчи Шавкат Раҳмонов(18-0) навбатдаги жангида дивизион чемпиони британиялик Леон Эдвардс(22-3-1 N/C) билан жанг қилишини истисно этмаяпти.
“Ҳозир бироз дам олдим ва баъзи ишларимни тугатдим. Кейинги жангим қачон бўлиши ҳозирча маълум эмас. ОАВ ҳар хил нарсаларни ёзмоқда. Агар ҳаммаси яхши бўлса, эҳтимол биз Камару Усман билан ҳам жанг қилармиз. Ундан ташқари Леон Эдвардс бор... Мен титул учун кураш олиб боришим мумкин, бунга имкониятим бор. Нима бўлишини ҳеч ким олдиндан билмайди, бироқ мен ўз вазнимда UFC камари учун даъвогар эканимни биламан”, — деди Шавкат “Шаэкиннинг дўсти” подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов октагондаги сўнгги чиқишида америкалик фахрий Стивен Томпсон(17-7-1)ни иккинчи раундда таслим қилган эди.
Фикрлар