Раҳмонов: "У жангдан бош тортди"

  • 01 Sep 14:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

 Ярим ўрта вазн тоифасидаги 29 ёшли UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов чемпион Белал Муҳаммад 2024 йил октабрь ойида "UFC 307" мусобақасида чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдан бош тортганини айтди.

Tecno

 “Ҳа, аслида менга Белал билан жангни таклиф қилишган ва мен бунга рози бўлгандим. Аммо, афсуски, Муҳаммад жанг қилишдан бош тортди. У октябрда камарини ҳимоя қилишга тайёр эмас экан. Аммо умид қиламанки, биз тез орада жанг қиламиз. Яна шуни ҳам эслатиб ўтмоқчиман, аввалроқ бу йигит ўз камарини тез-тез ҳимоя қиладиган чемпион бўлишини таъкидлаганди”, — дея Шавкат сўзларини келтирди Low Kick ММА.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 304" турнирида Белал(24-3-1 N/C) ҳакамларнинг якдил қарори билан Леон Эдвардс(22-4-1 N/C)ни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Comments

You must be logged in to commet!