Ракитич Луис Энрикедан нега норози?
“Барселона” клуби хавбеки Иван Ракитич Испания чемпионатининг ўтган 16-турида “Эспаньол”га қарши баҳсдан сўнг, жамоа бош мураббийи Луис Энрикедан ҳали ҳам норози эканлигини билдирди.
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Ла лиганинг кетма-кет 2та учрашувида майдонга туширилмагани хорватиялик футболчига ёқмаган. Аввалроқ, 28 ёшли футболчининг жароҳати борлиги айтилаётган эди, бироқ, аслида футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда. Нега Луис Энрике унга ўйин амалиёти бермаётганлигига тушуна олмаяпти.
Маълумот учун, Ракитич ушбу мавсум 12та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар